ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Россиялик UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов инсультни бошдан кечирди ва айни дамда кома ҳолатида қолмоқда, деб хабар берди "Матч ТВ".
"Мен Хабиб билан шу кунларда мулоқот қилдим, унинг айтишича, Абдулманап Нурмагомедовнинг аҳволи оғир. У Доғистонда бўлганида мен Хабибнинг отаси билан суҳбатда бўлганман. У ҳаммаси нормал эканлигини айтган эди. Лекин кейин негадир аҳволи оғирлашди, уни Москвага олиб боришга тўғри келди. Ҳозирда аҳволи оғир", — деб айтган аралаш жанг жангчиси Ислам Махачев Instagram тўғридан-тўғри эфир вақтида.
ОАВларнинг ёзишича, эркакнинг соғлиғи пневмония фонида оғирлаша бошлаган: тромб ҳосил бўлган, гипертоник криз эса инсультга олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Абдулманап Нурмагомедов 57 ёшда. У Россияда хизмат кўрсатган мураббий ва нафақат ўғли, балки бир қатор машҳур россиялик UFC жангчилари билан ишлайди.