ОАВ: Хабиб Нурмагомедовнинг отаси комада

© Sputnik / Рамиз БахтияровАбдулманал Нурмагомедов - отец бойца Хабиба Нурмагомедова
Абдулманал Нурмагомедов - отец бойца Хабиба Нурмагомедова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ахборот агентликлари ёзишича, эркакнинг соғлиғи пневмония фонида оғирлаша бошлаган: тромб ҳосил бўлган, гипертоник криз эса инсультга олиб келган.

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Россиялик UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов инсультни бошдан кечирди ва айни дамда кома ҳолатида қолмоқда, деб хабар берди "Матч ТВ".

Президент РФ В. Путин принял участие в работе форума Россия - спортивная держава - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин Хабиб Нурмагомедов билан учрашди

"Мен Хабиб билан шу кунларда мулоқот қилдим, унинг айтишича, Абдулманап Нурмагомедовнинг аҳволи оғир. У Доғистонда бўлганида мен Хабибнинг отаси билан суҳбатда бўлганман. У ҳаммаси нормал эканлигини айтган эди. Лекин кейин негадир аҳволи оғирлашди, уни Москвага олиб боришга тўғри келди. Ҳозирда аҳволи оғир", — деб айтган аралаш жанг жангчиси Ислам Махачев Instagram тўғридан-тўғри эфир вақтида.

ОАВларнинг ёзишича, эркакнинг соғлиғи пневмония фонида оғирлаша бошлаган: тромб ҳосил бўлган, гипертоник криз эса инсультга олиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Абдулманап Нурмагомедов 57 ёшда. У Россияда хизмат кўрсатган мураббий ва нафақат ўғли, балки бир қатор машҳур россиялик UFC жангчилари билан ишлайди.

Янгиликлар лентаси
0