Фарғона вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланди

Фарғонада коронавирус билан касалланган сўнгги бемор бутунлай соғайди ва ҳудуд коронавирусдан холи ҳудуд мақомига эга бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Фарғонада коронавирус билан касалланган сўнгги бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Шаҳар ва туманлар эпидемиологик жиҳатдан тоифаларга ажратилди – рўйхат

Фарғонада тузалган сўнгги 40 ёшли бемор Олтиариқ туманидан. Фуқаро вирусни мулоқот орқали касалликни юқтириб олган эди.

Шундай қилиб, вилоятдаги коронавирусга чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди ва вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланди.

Ҳозирча учта вилоят коронавирусдан холи ҳудуд мақомига эга: Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятлари.

Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 2077 нафарни ташкил этмоқда. Даволаниш кўрсаткичи деярли 80 фоизга етган.