Шаҳар ва туманлар эпидемиологик жиҳатдан тоифаларга ажратилди – рўйхат

© Sputnik / Рамиз БахтияровМО, Нац гвардия, МВД введут патрулирование улиц
МО, Нац гвардия, МВД введут патрулирование улиц - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиши билан ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилашни таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) суръати ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар жорий йилнинг 11 майидан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

“Сариқ” ва “қизил” тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) “яшил” тоифага киритилади.

© Адлия вазирлиги матбуот хизмати"Яшил" тоифадаги туман (шаҳар)лар
Шаҳар ва туманлар эпидемиологик жиҳатдан тоифаларга ажратилди – рўйхат - Sputnik Ўзбекистон
"Яшил" тоифадаги туман (шаҳар)лар

“Яшил” ёки “сариқ” тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи “қизил” тоифага ўтказилади.

© Адлия вазирлиги матбуот хизмати"Сариқ" тоифадаги туман (шаҳар)лар
Шаҳар ва туманлар эпидемиологик жиҳатдан тоифаларга ажратилди – рўйхат - Sputnik Ўзбекистон
"Сариқ" тоифадаги туман (шаҳар)лар

Тошкент шаҳрини “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратиш эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг таклифи асосида маҳаллалар, даҳалар, мавзелар кесимида амалга оширилиши мумкин.

© Адлия вазирлиги матбуот хизмати"Қизил" тоифадаги туман (шаҳар)лар
Шаҳар ва туманлар эпидемиологик жиҳатдан тоифаларга ажратилди – рўйхат - Sputnik Ўзбекистон
"Қизил" тоифадаги туман (шаҳар)лар

“Яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда савдо мажмуалари фаолиятига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат берилади, бунда ушбу мажмуаларнинг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

Йўналишсиз таксиларда йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудлардагина рухсат берилади.

Агарда муайян ҳудуд “қизил” тоифага кириб, унинг таркибидаги туман (шаҳар)лар “сариқ” ва “яшил” тоифаларга кирган тақдирда, ушбу туман (шаҳарлар)да йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига йўл қўйилмайди.

Автотранспорт воситаларининг стикерсиз, шунингдек, мототранспорт ва велосипедларнинг ҳаракатланишига “яшил” ҳудудларда рухсат берилади. “Сариқ” ва “қизил” ҳудудларда автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

Туман (шаҳар)ларни тегишли тоифаларга ажратган ҳолда босқичма-босқич бекор қилишда қуйидаги талаблар сақлаб қолинади:

  • ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, 3 кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;
  • таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;
  • кўнгилочар объектлар – тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  • барча турдаги оммавий тадбирлар – концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;
  • жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;
  • деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 °С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
  • барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш учун биринчи раҳбарлар шахсан масъуллиги;
  • қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши.

Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистонда 8 майдан бошлаб карантин босқичма-босқич бекор қилинади

Янгиликлар лентаси
0