Пандемиядан геосиёсий ҳисоб-китоблар учун фойдаланиш керак эмас - Лавров

Россия ТИВ раҳбари сўзларига кўра, коронавирусдан геосиёсий ҳисоб-китоблар учун фойдаланиш керак эмас, пандемияга қарши коллектив сайи-ҳаракатлар билан курашиш лозим.
Sputnik

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу ҳақда Ҳамдўстлик давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашуви якунида ўтказилган матбуот-анжуманида маълум қилди.

Сергей Лавров ЕОИИ номига ёғдирилаётган танқидларга жавоб қайтарди

Лавровнинг сўзларига кўра - МДҲ иштирокчилари ушбу позицияни қўллаб-қувватлайдилар.

"Пандемия халқаро ҳаётга етказган оқибатларини комплекс баҳолашимиз талаб этилади. Аммо ҳозирдан хулоса қилиш мумкинки - инқироз навбатдаги бор - биз барчамиз ўзаро боғлиқ эканлигимизни, бир-биримизга муҳтожлигимизни, миллий даражада қандай чора-тадбирлар кўрилишидан қатъий назар бутун дунё бўйлаб тарқалаётган трансчегаравий хатарлар борлигини айтиш мумкин.

Шу боис, ҳақиқатан чегара билмайдиган ушбу таҳдидларга қарши курашда сайи-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз, халқаро муносабатларни қуриш учун коллектив ёндошувларни излашимиз даркор", - деди ташқи сиёсий маҳкама раҳбари.

Бугунги кунда дунё бўйича янги турдаги COVID-19 коронавирусини юқтирганлар сони 4 миллион кишидан ошди, улардан 280 мингдан зиёди вафот этди.