Ўзбекистонда коронавирус: 13 май асосий хабарлари

Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 2055 нафарга етди. Даволаниш кўрсаткичи 79 фоизга етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2596  нафарни ташкил қилмоқда.

Коронавирус яна бир давлатга кириб борди

Бугун кун давомида қайд этилган 49 нафар янгидан касалланиш ҳолатларининг 22 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 27 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.

Тузалиш динамикаси

Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 2055 нафарга етди. Даволаниш кўрсаткичи 79 фоизга етди.

Бугуннинг ўзида Самарқанд (9), Фарғона (6) вилоятларида коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. 531 бемор шифохоналарда даволанмоқда.

Россиядаги ватандошларга ёрдам

Россияда COVID-19 вируси пандемияси сабабли жорий қилинган карантин ва чеклов чоралари туфайли оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига бир марта бериладиган моддий ёрдам беришни бошлайди.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия ҳудудларидаги Бош консулхоналари Элчихона очган хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан моддий ёрдам - ногиронлар қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар, COVID-19 вируси тасдиқланган шахслар ҳамда Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабаларга берилади.

Самарқандда 34 кишига вирус юқтирган шифокор устидан жиноят иши очилди

Мазкур ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда бир марталик пул маблағини тўлаб бериш шаклида амалга оширилади.

Молиявий ёрдамни олиш учун “Меҳр” портали орқали мурожаат юбориш лозим.

Чартер рейс

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 8-12-май кунлари Дубай, Минск, Сеул, Деҳли, Франкфурт ва Москва шаҳарларидан 1243 нафар ўзбекистонлик ватанга чартер рейсларида қайтарилди.

24 майга қадар фуқароларни хориждан (Туркия, Россия, Малайзия, Сингапур, Ҳиндистон, Буюк Британия, БАА) олиб келиш бўйича чартер рейлар жадвали янгиланди.

Ватанга кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва болали аёллар биринчи галда қайтарилади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Тожикистонга кўмак

UzAuto Motors Тожикистонга тез ёрдам автомобилларини юборди. Махсус тез тиббий ёрдам паркини кенгайтириш ва пандемия вақтида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун Тожикистонга Damas автомобили негизида тез ёрдам автомобиллари юборилди. Ҳар бир транспорт воситаси тиббий ходимлар учун қўшимча шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Дунё ва COVID-19

COVID-19 дунёнинг 180 дан ортиқ давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 4,3 миллиондан ошди, 292 минг киши вафот этди.