Путин регионларда чекловларни бекор қилиш бўйича тавсияларни тайёрлашни буюрди

Апрель ойи охирида Россия етакчиси фуқароларга мурожаат қилиб, дам олиш кунларини - байрам кунларини ҳисобга олган тақдирда 11 майга қадар узайтирган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Владимир Путин вазирлар маҳкамасига ва Давлат кенгашига 12 майга қадар регионларда коронавирус туфайли эълон қилинган чекловларни босқичма-босқич бекор қилиш бўйича тавсияларни тайёрлашни буюрди.

Путин ва Мирзиёев коронавирус пандемияси атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Тегишли фармойишлар Кремль сайтида эълон қилинган.

Бундан ташқари, 1 июньга келиб ҳукумат "аҳоли бандлигини ва даромадини тиклаш, иқтисодни ривожлантириш ва узоқ муддатли тузилмавий ўзгаришлар бўйича" умуммиллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиши лозим.

Шунингдек, Россия президенти бугун мажлис ўтказиши ва йиғилишда мамлакатда коронавирус тарқалиши муносабати билан дам олиш кунларини узайтириш масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Бу ҳақда РИА Новостига президент матбуот-котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Апрель ойи охирида Россия етакчиси фуқароларга мурожаат қилиб, дам олиш кунларини - байрам кунларини ҳисобга олган тақдирда 11 майга қадар узайтирган эди.

Москва коронавирус ҳолати бўйича Хитойни ортда қолдирди

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда COVID-19га чалинганлик бўйича 209 мингдан зиёд ҳолат кузатилмоқда, 34 минг бемор соғайган, 1915 киши вафот этган. Москва ва аксарият регионларда умумий ўз-ўзини яккалаш тартиби амал қилмоқда: пойтахтда бу режим 31 майга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, аҳоли жамоат транспорти, дўкон ва ишдалигида қўлқоп ва ниқобдан фойдаланиши шарт этиб белгиланди. Шундай чоралар бошқа қатор регионларда ҳам амал қилмоқда.

Ҳукумат фуқароларни заруратсиз уйдан чиқмасликка, гигиена қоидаларига амал қилишга, кўчада ва жамоат жойларида камида бир ярим метрлик ижтимоий масофани сақлашга чақириб келмоқда.