Путин ва Мирзиёев коронавирус пандемияси атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Oбуна бўлиш
Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар бир-бирларини Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этишди.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари бир-бирларини Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этишган. Хусусан, фронтчилар  ва фронт ортида меҳнат қилганларнинг жасорати ҳақида хотираларни сақлаш муҳимлигини таъкидлашган.

Коронавирус пандемияси атрофидаги вазиятни муҳокама қилишда Россия ва Ўзбекистоннинг бир-бирига инфекция тарқалишига қарши курашда бераётган ёрдамига юқори баҳо берилган. Ушбу йўналишда яқин ҳамкорликни давом эттириш тасдиқланган.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлайдиган тест тизимларини жўнатган эди. Шунингдек, видеоалоқа орқали Россия мутахассислари билан доимо маслаҳатлашувлар ўтказилади.

Ўзбекистон Россияга дока ва тиббий ниқобдан иборат тўрт партия инсонпарварлик ёрдамини юборган эди.

Янгиликлар лентаси
0