Эксперт: МО мамлакатлари Ғанини Афғонистон президенти сифатида тан олишга мажбур бўлади

Сиёсатшунос, Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи мутахассиси Андрей Серенко Марказий Осиё мамлакатлари Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғани ўртасида мулоқот йўлга қўйилганидан сўнг нималарни кутиш мумкинлиги ҳақида гапирди.
Sputnik

Афғонистоннинг собиқ бош вазири Абдулла Абдулла, у ва амалдаги президент Ашраф Ғани "музокараларда ижобий натижаларга ва бир қатор тамойиллар бўйича дастлабки келишувга эришганини" айтди. Абдулланинг сўзларига кўра, келгусидаги яраштирув келишуви тафсилотлари устида иш олиб борилмоқда, бу бошқа жиҳатлар қаторида "коронавирус пандемиясига қарши курашга алоҳида эътибор беришга имкон беради".

Афғонистон шимолида тожик жангариларининг фаоллиги ошмоқда - "Толибон"га ёрдам

Сиёсатшунос Андрей Серенко фикрига кўра, бу Афғонистонда Абдулла ва Ғани ўртасидаги қарама-қаршилик билан боғлиқ сиёсий инқирознинг ўткир даври тугаётганини англатади. Унинг сўзларига кўра, афғон муҳолифатининг муросасиз қисми "тизимли майдондан сиёсий жараённинг чеккасига ўтмоқда", "четлашяпти", унинг вакиллари "ўзига хос сиёсий безорига айланмоқда".

"Бу уларнинг ҳисобдан чиқарилишини англатмайди. Фақатгина уларга нисбатан муносабат бутунлай бошқача бўлади", - деди Серенко Sputnik Тожикистон билан суҳбатда.

Унинг таъкидлашича, доктор Абдуллоҳ ўзининг иштироки билан унинг "сиёсий соябони" остидаги радикалларга  расмий Кобул таркибида янада фаолроқ намоён бўлишига имкон беради, аммо уларнинг сиёсий вазни тез пасайиб боради.

"Ашраф Ғани ғалабасини ҳали тан олмаган Марказий Осиё мамлакатлари буни жуда тез амалга оширишлари керак, чунки унинг асосий рақиби яқин келажакда буни амалга оширади", - деди сиёсатшунос.

У Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа республикалари яқин келажакда буни амалга оширишини таҳмин қилди.

Серенконинг таъкидлашича, Ғани ва Абдуллоҳ ўртасидаги келишув толиблар билан тинчлик шартномасини имзолаш жараёнини тезлаштиради ва эҳтимол Абдулла Абдулла музокаралар гуруҳига раҳбарлик қилади.

Мутахассисларнинг тўлиқ шарҳини радиоподкастда тингланг.

* "Толибон" - Россия Федерациясида ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган террористик гуруҳ.