Ўзбекистон Тожикистонга COVID-19га қарши курашда қандай ёрдам бериши мумкин

Ўзбекистон ССВнинг вабо, карантин ва ўта юқумли инфекцияларнинг олдини олиш маркази вабо лабораториясининг мудири Маъруфжон Мадаминов ўзбекистонлик мутахассислар Тожикистонга коронавирусга қарши курашда қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида гапириб берди.
Sputnik

Бир кун олдин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Давлат раҳбарлари коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш чораларини ва бу борада мамлакатлар ҳамкорлигини муҳокама қилдилар.

Мадаминовнинг айтишича, у раҳбарлик қилаётган лаборатория Тожикистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериши мумкин.

Мирзиёев ва Раҳмон коронавирус тарқалишига қарши кураш чораларини муҳокама қилди

"Эҳтимол, биз Тожикистонга коронавирусдан ҳимоя қилиш воситаларини етказиб берамиз ва инфекцияга қарши курашда ўз тажрибамиз билан ўртоқлашамиз. Шунингдек, тожикистонлик ҳамкасбларимизга зарур бўлса, лаборатория диагностикасини ўргатамиз ва уларга инфекция ўчоқларини аниқлашга ёрдам берамиз. Эҳтимол, ҳатто махсус воситалар билан ёрдам берамиз”, - деди мутахассис Sputnik Тожикистон нашрига берган интервьюсида.

У, шунингдек, аввало ўзбекистонлик эпидемиологлар Тожикистонга бориб, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятга баҳо бериб, республиканинг қандай ёрдамга муҳтожлигини аниқлашини қўшимча қилди.

Шундан кейингина, ўзбекистонлик мутахассислар режа тузиб, мамлакатда инфекциянинг тарқалишига қарши курашиш бўйича ишлар ҳажмини аниқлашлари мумкин бўлади.