Мирзиёев ва Раҳмон коронавирус тарқалишига қарши кураш чораларини муҳокама қилди

© Пресс-служба президента ТаджикистанаМирзиёев и Рахмон провели переговоры в Душанбе
Мирзиёев и Рахмон провели переговоры в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқди.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, давлат раҳбарлари икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиб, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

“Эпидемиологик вазият ривожини назорат қилиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.

Икки мамлакат ҳукуматларига ушбу хавфли касалликка қарши курашишда ўзаро мувофиқлаштирувни кучайтириш ва яқиндан ҳамкорликни давом эттириш бўйича топшириқлар берилди.

Экспресс-диагностика на антитела к коронавирусу в клинике Hadassah Medical Moscow в Сколково - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда икки партия етакчиси коронавирус билан касалланди

Пандемиянинг аввало Ўзбекистон-Тожикистон савдо-иқтисодий алоқалари учун салбий оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслик мақсадида олдиндан чора кўриш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.

Ўзаро савдода юқори ўсиш суръатларини ушлаб қолиш, транспорт қатновларини таъминлаш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, молия ва бошқа соҳаларда устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар тартибини биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида мунтазам видеоанжуманлар ўтказиб туриш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Телефон мулоқоти чоғида президентлар халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Хабарда суҳбат ҳар доимгидек самимий, конструктив ва дўстона руҳда ўтгани қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0