Россияда янги "АСПИД" тўппонча синовдан ўтказилди

Россия давлат синов станциясида янги ишлаб чиқилган "Аспид" тўппончасини сертификатлашнинг биринчи босқичи якунланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Россия давлат синов станцияси янги "Аспид" спорт қуролини сертификатлашнинг биринчи босқичини якунлади, деб хабар қилди РИА Новости.

Россия Африкага 4 миллиард долларлик қурол экспорт қилади

Аккредитацияланган синов лабораториясида тўппончанинг иккита модификацияси - РГ-120 ва РГ120-1 - "Фуқаролик ва хизмат ўқотар қуроллар, саноат ва махсус мақсадлар учун қурилмалар. Хавфсизлик талаблари ва хавфсизликни текшириш усуллари" талабларига мувофиқлиги текширилди.

"Синовлар давомида, намуна маркировкаси текширилди. Махсус цилиндрсимон калибрли ўлчовлар билан текширилди, ташқи кўриниши нуқсонлари йўқлиги текширилди", - дейилади хабарда.

Станция бошлиғи Дмитрий Румянцев таъкидлашича, мустаҳкамлик ва хавфсизлиги учун сертификатлаш жараёнида тўппонча синов ўқлари билан отилган,

"Синовлар ижобий натижалар билан ўтказилди. Тақдим этилган намуналар ГОСТ талабларига тўлиқ жавоб беради", - деди станция раҳбари.

Сертификатлаштиришнинг иккинчи босқичи - тўппончанинг криминалистик талабларга мувофиқлиги текширилади.