ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Россия Африкага 4 миллиард долларлик қурол етказиб беришни режалаштирди.
Бу ҳақда “Россия-Африка” форумида “Росмудофааэкспорт” бош директори Александр Михеев.
“Шу йилда Африка мамлакатларига 4 миллиард долларлик қурол етказиб бериш кўзда тутилган. Булар ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳавога қарши мудофаа тизими техникаси, зирҳли техника ва ўқ отиш қурол, танкларга қарши ракета тизимлари” – деди у.
Унинг сўзларига кўра, Россия 20 та Африка давлатлари, шулардан Уганда, Руанда, Мозамбик ва Анголага қурол етказиб бериш шартномаларини бажаради.