Биринчилардан: Грузия туристлар учун ўз чегараларини очади

Грузия чет эллик меҳмонларни қабул қилиш учун ўз чегараларини ва инфратузилмасини очган биринчи давлатлардан бири бўлади. Пандемиясидан кейин 1 июлдан хорижий сайёҳларни қабул қила бошлайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Грузия Бош вазири Георгий Гахария, коронавирус пандемиясидан кейин мамлакатда 1 июлдан хорижий сайёҳларни қабул қила бошлашини айтди.

Ўтган йил Ўзбекистонга қаердан қанча турист келган

"15 июндан бошлаб Грузия маҳаллий сайёҳлик хизматларини тақдим этиш учун очилади, 1 июлдан бошлаб эса Грузия хорижий сайёҳларни қабул қилишга тайёр бўлади. Биз буни қуруқликдаги чегараларда хавфсиз йўлакни таъминлаш орқали ҳамда бизга туристик жиҳатдан қизиқ мамлакатлар билан икки томонлама музокаралар нуқтаи назаридан хавфсиз йўлак тақдим этиш орқали амалга оширамиз. Грузия чет эллик меҳмонларни қабул қилиш учун ўз чегараларини ва инфратузилмасини очган биринчи давлатлардан бири бўлади", -деб ҳабар беради РИА Новости Гахариянинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.

Бош вазир бир ой ичида бунга тайёр бўлиш учун барча тегишли идоралар синчковлик билан ишлашлари кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, 11 майдан бошлаб Грузияда аста-секин апрел ойининг ўрталаридан бошлаб COVID-19 нинг тарқалиши туфайли чекловлар амал қилган шаҳарлар, шу жумладан Тбилиси очилишни бошлайди.

Фавқулодда ҳолат режими 22 майгача амал қилишини, шунингдек соат 21:00 дан 6:00 гача (Москва вақти билан 20:00 дан 5:00 гача) комендантлик соати амал қилиши ҳақида аниқлик киритилди. Ҳаракатни тақиқлаш апрел ойининг ўрталарида тўртта шаҳарда: Батуми, Кутаиси, Рустави ва Тбилисида жорий этилган. 27 апрелдан бошлаб Грузия ҳукумати фавқулодда вазият шароитида қўйилган чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашни бошлади. Батуми ва Кутаиси бундан олдинроқ очилган эди.

Марказий банк Грузия банкига лицензия берди

"Тбилиси 11 май кунидан тўлиқ очилади. Тбилисига кириш ва чиқиш бўйича барча чекловлар олиб ташланади. 14 май куни Рустави ва Гардабани шаҳарлари, 18 май куни эса Марнеули шаҳри очилади", - дея тушунтирди Гахария.

11 март куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19янги коронавирус инфекциясини пандемия деб эълон қилди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 3,5 миллиондан ортиқ касалланиш қайд этилган, 247 мингдан ортиқ одам вафот этган. Пайшанба куни Грузияда коронавирус билан оғриган беморларнинг сони 615 га етди, 275 киши тузалишга муваффақ бўлишди.