Ўтган йил Ўзбекистонга қаердан қанча турист келган

Oбуна бўлиш
Расмий маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январ ойида Ўзбекистонга ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 % кўп турист ташриф буюрган.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабарига кўра 2020 йилнинг январ ойида 538 мингдан ортиқ киши Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23%га кўп. 

Сайёҳларнинг аксарияти (514 минг) МДҲ давлатларидан бўлиб, улар асосан Қозоғистон (164 минг), Тожикистон (137 минг), Қирғизистон (121 минг) , Туркманистон (59 минг) ва Россия (29 минг)фуқароларидир. 

Чет элдан келган сайёҳлар сони 23500 дан ортган. Хорижий сайёҳлар орасида Туркия (5200), Афғонистон (4500), Жанубий Корея (3100), Хитой (2600), Ҳиндистон (1100) ва бошқа  давлат фуқаролари бор. 

 

Янгиликлар лентаси
0