Ўзбекистонда COVID-19: бугунги кун асосий хабарлари

Айни вақтда Ўзбекистонда янги коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2231 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Бугун, 6 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2231 нафарни ташкил қилмоқда.

Карантин чоралари енгиллаштириладиган ҳудудлар алоҳида белгиланади

ССВ маълум қилишича, шифохоналарда даволанаётган бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Тузалиш динамикаси

Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1577 нафарга етди.

Бугун ҳозирча Тошкент, Андижон, Наманган, Бухоро, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида жами 76 нафар бемор тузалди. Улар орасида 78 ёшли отахон ҳам бор.

“Қизил” ҳудуд

Наманган ва Самарқанд “қизил” — юқори хавфли ҳудудга киритилди. Ҳозирча бу ҳудудларда карантин қоидалари юмшатилмайди.

Наманган вилоятида 6 май кунига қадар 230 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган ва Наманган бу кўрсаткич бўйича республикада Тошкент шаҳри (668 нафар бемор), Бухоро вилояти (435) ва Хоразм вилоятидан (232) кейинги тўртинчи ўринда турибди.

Андижонда карантин чоралари юмшатилмоқда

Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича эса (4 та) Наманган Тошкентдан сўнг (5 та) иккинчи ўринда қайд этилган.

Самарқанд вилоятида ҳам беморларнинг атиги 23 фоизи тузалган, холос.

COVID-19 дунё бўйлаб тарқалиши

БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 3,5 миллион зиёд киши янги коронавирусни юқтириб олди, 243 минг киши бу инфекциядан вафот этди.