ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси, Россияда хизмат кўрсатган тренер Абдулманап Нурмагомедов Махачкаладан Москва касалхонасига ётқизиш учун махсус бортда олиб келинди, деб хабар қилди маҳаллий ОАВ.
Унда пневмония ташхиси қўйилганди. Тахминларга кўра, у тоғда касал бўлиб қолган.
Икки кун давомида у касалхонага ётишни хоҳламади, аммо аҳволи ёмонлашгандан сўнг, у коронавирусга шубҳа билан Махачкала тиббий марказига ётқизилди.
Нурмагомедовлар оиласининг яқин дўстларидан бирининг сўзларига кўра, Абдулманап соғлиғи яхшилана бошланган, аммо 3 май куни унинг аҳволи ёмонлашди ва махсус борт билан Москвага олиб келинди.
Ҳабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов коронавирус тестидан ўтган, аммо таҳлил натижалари оммага эълон қилинмади.