Тошкентда илк бор GFC мусобақаси ўтказилди. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов спорт мусобақасининг ташкилотчилардан бири ва фахрий меҳмони бўлди.
Жанглардан сўнг, Нурмагомедов ўзбекистонликларга самимий меҳмондўстлиги, ташкилотчиларга – мусобақа ташкилаштириш учун ёрдами, иштирокчиларга эса – ғалаба қозониш истаги учун минннатдорчилик билдирди.
“Мен ростини айтсам, бир оз шок ҳолатидаман. 2012 йилдан бери иштирок этаман, MMA бошқа турнирлар билан солиштиришим мумкин. Бугун спортчилар томонидан намойиш қилинган маҳорат UFC’да кўрганларимдан паст эмас. Ташкилотчиларга, биринчи навбатда мамлакат раҳбарияти ушбу спорт турини қўллаб-қувватлаганликлари учун, алоҳида аралаш санъат жанг ассоциацияси раҳбари Отабек Умаровга миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир мамлакатнинг ўз чемпионлари ва қаҳрамонлари бўлиши керак ва бунинг учун шунга ўхшаш мусобақалар ташкил этилади”, - деб таъкидлади Ҳабиб Нурмагомедов.
У Ўзбекистон ёшларига ғалабалар тилаб, келажакдаги барча жангчиларни астойдил машқ қилишга ва ўз кучларига ишонишга чақирди. У фақат оиласи ва дўстлари, доимий машғулотлар унга дунёни забт этишга ва чемпион бўлишга ёрдам берганини мисол тариқасида келтирди.
Тошкентдаги биринчи GFC оқшомида 12 та жанг ўтказилди. Ўзбекистон шарфини 7 нафар жангчи ҳимоя қилди, улардан беш нафари ғалаба қозонди. Ҳабиб Нурмагомедов амакисининг ўғли – Умар ҳам чемпионлик камарини ҳимоя қилди. У биринчи раундда аргентиналик рақибини мағлуб этди. Энди ёш жангчи ўз фаолиятини UFC’да давом эттиради.