Тошкентда айрим идоралар ўз ишини қайта тиклади

Пойтахтда 4 майдан “паспорт столлари” ва ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлимлари ўз ишини қайта йўлга қўйди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида “паспорт столлари” ва ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлимлари ўз ишини қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

Депутатлар бир неча йиллик оғриқли масалага нуқта қўйди

4 майдан Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиради.

Шунингдек, 4 май – душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда маъмурий амалиёт бўлимларида, шунингдек диагностик станцияларида (техника назорати) фуқаролар қабули давом этади.

Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари. Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.

“Қайд этамиз, қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўраб қоламиз!”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу идоралар фаолияти мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабаб вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.