Sputnik Ўзбекистон мухбири мамлакатнинг етакчи мутахассисларидан бири, COVID-19 га қарши воситаларни ишлаб чиқиш соҳасида масъул этиб тайинланган, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази директори Ҳабибулла Оқилов билан мамлакатда бу борада қандай иш олиб борилаётгани ва ўзбек олимларининг ишланмалари дунё тинчлиги ва фаровонлигига тахдид солаётган COVID-19 инфекциясига қарши курашда қандай ҳисса қўшиши ҳақида суҳбат суҳбатлашди.
- Коронавирус пандемияси (COVID-19) юзлаб мамлакатларга тарқалди, минглаб қурбонлар мавжуд. Ҳабибулла Атауллаевич, айтингчи, Тошкентда ишлар қандай? Пойтахт шифохоналарида қандай чоралар кўрилди?
- Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган беморлар келтириладиган бир қатор тиббиёт муассалари бор, асосан бу вилоят юқумли касалликлар касалхоналари ёки марказлари. Тошкентда фуқароларни Тиббиёт академияси, Вирусология илмий-текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникаларига олиб келишади.
Беморларни касалхонага ётқизиш ва уларнинг назорати бўйича барча чоралар “Тиббий ва карантин муассасаларида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон давлат бош санитар шифокорининг 9 апрелдаги 7-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.
- Биз биламизки, ўзбекистонлик шифокорлар Буюк Британиялик ҳамкасблари билан қон зардобини қўллаш тажрибасидаги ўз ишланмалари билан ўртоқлашдилар. Ушбу амалиёт ўзи нима?
- Дарҳақиқат, ўзбекистонлик мутахассислар нафақат Буюк Британиядаги ҳамкасблари билан, балки Корея, Хитой, Япония, Германия, Исроил каби бошқа етакчи давлатлар мутахассислари билан ҳам маълумот ва тажриба алмашмоқдалар. Тўпланган тажриба шуни кўрсатадики, реконвалесцент қон плазмасини клиник фойдаланилишига кўрсатмалар қуйдагича:
- оғир ва ўта оғир аҳволдаги, нафас олиш йўлларидан олинган суюқлик намуналарининг натижаси ижобий бўлган COVID-19га чалинган беморлар;
- COVID-19нинг енгил шаклини кечираётган, иммунитети пасайган ҳолатдагилар ёки МАНК таҳлилида Ct-кўрсаткичи паст, аммо ўпкасининг прогрессив шикастланиши фаол бўлган беморлар.
Шу билан бирга, касалликнинг давомийлиги уч ҳафтадан ошган COVID-19 бўлган беморларни даволашда қоннинг реконвалесцент плазмасидан фойдаланилмаслик керак. Аммо клиник фойдаланиш пайтида хитойлик мутахассислар уч ҳафтадан кўпроқ вақт давомида касал бўлган, нафас йўлларидан олинган суюқлик намуналарини ўрганиш ижобий натижа бераётган беморларни даволашда реконвалесцент плазма терапияси самарали эканлигини аниқладилар. Ушбу терапия вирусни йўқ қилишни тезлаштириши, қон плазмасидаги лимфоцитлар ва NK-ҳужайралари (табиий қотиллар) сонини кўпайтириши, қон плазмасидаги сут кислотаси миқдорини камайтириши ва буйрак фаолиятини яхшилаши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
- Плазмага аллергия, анамнездаги натрий цитрати ва метилен кўки.
- Аутоиммун касаллиги бўлган ёки А (IgA) иммуноглобулини танланма танқислиги билан оғриган беморлар учун анамнезда реконвалесцент плазмасидан фойдаланишнинг мумкин бўлган ножўя таъсирини синчков баҳолаш зарур.
- Коронавирусдан даволанган ҳар қандай киши ҳам донор бўлиши мумкинми? Коронавирус антителалари беморларнинг қонида қанча вақт сақланиши мумкин?
- Ҳар қандай реконвалесцент ҳам плазма донори бўла олмайди: зардоб самарали бўлиши учун сероконверсия даражаси етарли бўлиши керак; потенциал донор қон намуналарини олиш даврида соғлом бўлиши керак (қон касалликлари, сурункали касалликларнинг мавжудлиги - гепатит, ОИВ ва бошқалар йўқлиги, COVID-19 тестларининг манфий натижалари). Плазма, шунингдек, гуруҳ ва резуснинг мослик омилларига ҳам мос келиши керак.
- Қанча миқдордаги доза энг мақбул?
- Инфузион қуйишнинг умумий режаси, реконвалесцент плазманинг дозаси – бир маротабалик қуйиш учун 400 мл дан ёки кўп маротабалик қуйишнинг битта муолажасида 200 мл дан.
- Ўзбек шифокорлари шунинг асосида клиник тадқиқотларни ўтказадими?
- Илмий тадқиқотлар ўтказиш инкор қилинмайди. Янги коронавирус инфекциясига оид барча саволлар, табиий равишда, илмий тадқиқотлар мавзусига айланади, шу жумладан реконвалесцент плазмасидан фойдаланиш масаласи ҳам.
- Ўзимизни коронавирусдан ҳимоя қилишимиз мумкинми?
- Эпидемияга қарши тадбирларга риоя қилиш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, ниқоб тақиш, қўл гигиенаси, ижтимоий масофаланиш ва бошқалар энг самарали ҳисобланади.
COVID-19 билан касалланганлар билан ишлайдиган шахсларга гидроксихлорохин профилактика курсларини 6-7 кун давомида кунига 200 млдан параллел гепатопротекция билан тавсия этиш мумкин.