Наманганда "Ковид"га чалинган бемор вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак қон - томир етишмовчилигидан вафот этди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Коронавирус инфекциясини юқтириб олган наманганлик бемор вафот этди.

Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус аниқланди

У 20 апрелда касалхонага ётқизилган. 29 йилдан буён ётоқдаги бемор бўлиши билан бирга биринчи гуруҳ ногиронлиги ҳам белгиланган.

Бемор тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Бу Ўзбекистонда ўнинчи ўлим ҳолатидир.