ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Коронавирус инфекциясини юқтириб олган наманганлик бемор вафот этди.
У 20 апрелда касалхонага ётқизилган. 29 йилдан буён ётоқдаги бемор бўлиши билан бирга биринчи гуруҳ ногиронлиги ҳам белгиланган.
Бемор тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Бу Ўзбекистонда ўнинчи ўлим ҳолатидир.