Токаев Назарбоевнинг қизини эгаллаб турган лавозимидан бўшатди

Дарига Назарбоева 2019 йилнинг март ойида мамлакат парламенти юқори палатаси спикери этиб сайланган. 2016 йил сентябридан парламент сенати депутати сифатида фаолият юритиб келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев мамлакат парламенти сенати (юқори палатаси)депутати Дарига Назарбоеванинг ваколатларини тўхтатиш тўғрисида фармонни имзолади, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати.

Дарига Назарбаева Қозоғистон Сенати раиси этиб сайланди

"Давлат раҳбари фармони билан Қозоғистон Республикаси парламенти юқори палатаси депутати Назарбоева Дарига Нурсултоновнанинг ваколатлари тўхтатилди", - дейилади матбуот-хизмати хабарида.

Назарбоеванинг ваколати нима сабабдан тўхтатилгани ҳозирча очиқлангани йўқ.

Дарига Назарбоева 2019 йилнинг март ойида мамлакат парламенти юқори палатаси спикери этиб сайланган. 2016 йил сентябридан парламент сенати депутати сифатида фаолият юритиб келган. 2019 йилнинг августида Токаев Назарбоевани ваколатлари муддати тугагани туфайли сенат депутати этиб қайта тайинлаганди.