ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Нурсултон Назарбаевнинг катта қизи Дарига Назарбаева Қозоғистон Парламенти Сенатининг янги спикери этиб сайланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Дарига Назарбаева ҳозир 55 ёшда. У 2016 йилдан буён Қозоғистон сенати депутати сифатида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбаев кеча 19 март куни президентлик лавозимини тарк этаётганини эълон қилган эди. Айни дамла Назарбаев Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши раиси сифатида фаолиятини давом эттиради.
Янги президент сайловига қадар Қозоғистон вақтинчалик президенти вазифасини Қосим-Жомарт Токаев бажармоқда.