Ўзбек автосаноати эпидемия шароитида қандай йўл тутмоқда

Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, "UzAuto Motors" АЖ енгил автомобиллар ишлаб чиқариши ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 27,1 фоизга ўсиб, 73,5 минг донани ташкил этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Коронавирус тарқалишига қарши кураш шароитида Ўзбекистон корхоналари олдида янги вазифалар турди: ишчилар ва мижозларнинг эпидемиологик хавфсизлигини таъминлаш, ходимларни минимал миқдорда жалб қилингани ҳолатида компаниянинг самарадорлигини ошириш ва умумий карантин даврида мижозларнинг эҳтиёжларига мослашувчан ёндошиш. Sputnik Ўзбекистон материалида "Ўзавтосаноат" АЖ автомобилсозлик компанияси ушбу вазифаларни қандай бажара олиши ҳақида.

UzAuto карантинда Tracker ва Malibu харид қилишни таклиф қилмоқда

Бугунги кунда бу Ўзбекистондаги энг йирик корҳоналардан биридир. Унинг таркибига 80 дан ортиқ йирик ва кичик корхоналар киради, уларда 27 мингдан ортиқ киши ишлайди.

16 апрел куни бўлиб ўтган кимё, қишлоқ хўжалиги ва автомобилсозлик саноатини ривожлантиришга бағишланган видеоселектр йиғилишида давлат раҳбари автомобилсозлик пандемиядан энг кўп зарар кўрган соҳалардан бирига айланганини таъкидлади. Бундай шароитда корхоналарнинг барқарор ишлаши учун биринчи навбатда ички бозорнинг имкониятларидан фойдаланиш керак.

Автомобил саноатига COVID-19 пандемиясининг таъсири мисли кўрилмаган. Вируснинг тарқалиши ва кўрилган карантин чоралари туфайли кўплаб компаниялар турли хил қийинчиликларга дуч келишмоқда. Ва бу эса глобал савдога бевосита таъсир қилмоқда, у сезиларли даражада пасайиб кетди, ишлаб чиқаришни тўхтатиб туришга тўғри келмоқда.

Ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва иш жойларини сақлаб қолиш

Ўзбекистон ҳукумати кўмаги ва автомобилсозлик корхоналарининг саъй-ҳаракатлари билан «Ўзавтосаноат» АЖ ишлаб чиқариш ҳажмини бир хил даражада ушлаб туришга, шунингдек иш жойларини қисқартиришга йўл қўймасликка муваффақ бўлди.

Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, "UzAuto Motors" АЖда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 27,1 фоизга ўсиб, 73,5 минг донани ташкил этди.

Ўзбек автосаноати эпидемия шароитида қандай йўл тутмоқда

22 апрел ҳолатига, 15600 дан ортиқ транспорт воситалари ишлаб чиқарилди. Дунё автомобилсозлик саноатида 30-40 фоизга пасайиш прогноз қилинишини ҳисобга олсак, бугунги кунда ишлаб чиқаришни аввалги даражада ушлаб туриш жуда муҳимдир.

Аҳолининг мажбурий ўз-ўзини яккалашини ҳисобга олган ҳолда, компания автомашиналарни онлайн харид қилиш учун қўшимча имкониятларни, кредитларни мулоқотсиз олиш усуллари, бўлиб тўлаш ва бошқа операцияларни таклиф қилди. Бундан ташқари, "UzAuto Motors" нинг барча дилерлик пунктлари барча санитария чораларига қатъий риоя қилган ҳолда анъанавий тарзда ишламоқда. Жорий йил охиригача эса ички бозор ва чет эл бозорларида талабни ошириш ва рағбатлантиришга қаратилган қўшимча воситалардан фойдаланиш режалаштирилган.

ШҲВ: "Ўзавтосаноат" томонидан ишлаб чиқарилган

Республиканинг валюта ресурсларини тежаш мақсадида, шунингдек, аҳоли орасида шахсий ҳимоя воситаларининг (ШҲВ) танқислиги сабабли "Ўзавтосаноат" таркибига кирувчи "Уз Донг Янг Ко" МЧЖ ҚК мутахассислари томонидан тез фурсатда юз қалқонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилди.

Ўзбек автосаноати эпидемия шароитида қандай йўл тутмоқда

Улар биринчи навбатда бугунги кунда биринчи чизиқда турган одамларга мўлжалланган: соғлиқни сақлаш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари, супермаркетлар сотувчилари, кўнгиллилар, хавфсизлик хизматлари (КПП), курьерлик хизматлари ва бошқаларга.

Юз қалқонларини ишлаб чиқариш учун маҳаллий хом ашёларнинг мавжуд компонентлари - шаффоф ПВХ пластмасса, полипропилен лента ва фурнитурадан фойдаланилади. Бугунги кунда уларни ишлаб чиқариш қуввати 2000 донадан ошади. Бундан ташқари, мутахассислар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 10 минг донагача ошириш чораларини кўрмоқдалар, шунингдек, маҳсулотларни МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш учун сотиш бозорларини ўрганмоқдалар.

Ўзбек автосаноати эпидемия шароитида қандай йўл тутмоқда

Аввалроқ "Уз Донг Янг Ко" корҳонасида тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганди. Ҳаммаси бўлиб, ишлаб чиқариш бошланганидан 10 апрелгача 1162000 дона тиббий ниқоблар ишлаб чиқарилди, шундан 250 мингтаси экспорт қилинди.

Бундан ташқари, "Ўзавтосаноат" таркибига кирувчи "O’zAuto Austem" компанияси томонидан қўл антисептиклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. У кунига 1000 литр ҳажмда ишлаб чиқарилади. Бунинг ёрдамида корхонада янги иш ўринлари ташкил этиш имконияти яратилди. Маҳсулот 100%га озиқ-овқат ингредиентларидан иборат (этил спирти ва озуқавий ранглар).

Ўзбек автосаноати эпидемия шароитида қандай йўл тутмоқда

Антисептик маҳсулотлар билан саноатнинг барча корхоналарини таъминлаш бугунги кунда компаниянинг устувор йўналишидир. Бугунги кунда у "Ўзавтосаноат" АЖнинг барча корхоналарига етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотни мамлакатдаги ички бозорларда сотиш йўлга қўйилмоқда. Бундан ташқари, антисептик воситани экспорт қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда, хусусан, Қозоғистон ва Қирғизистон улгуржи савдо корхоналари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ўзбек автосаноати эпидемия шароитида қандай йўл тутмоқда

"Дунёдаги оғир вазиятга қарамай, компания ушбу соҳани ривожлантиришни давом эттирмоқда. Оғир, кимёвий ва бошқа қатор соҳаларни қамраб олган автомобилсозлик саноатининг мултипликатив хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, 200 мингга яқин одам иш билан таъминланади ва барқарор иш ҳаққи билан таъминланмай қолмайди деб ишонч билан айтишимиз мумкин. Бундан ташқари, жорий йил охирига қадар яна 2500 иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда. Олдинда ҳаммамизни эпидемияга қарши курашиш қийин даври кутмоқда, аммо биз аминмиз - ўзбек автомобилсозлик саноати, ривожланишда давом этади,"- дея ҳулоса қилади "Ўзавтосаноат" АЖ матбуот-хизмати раҳбари Зумрад Шожалилова.