ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. UzAuto Motors компанияси харидорларга Tracker ва Malibu автомобилларини уйдан чиқмасдан харид қилишни таклиф қилмоқда.
Chevrolet Malibu 1,5 ҳамда Tracker АТ автомобилларини муддатли тўлов шартлари асосида уйдан чиқмасдан онлайн режимда харид қилишни таклиф қилади. Бунинг учун харидаор автомобилнинг 60 % қийматини тўлаши, қолган суммасини 1,5 йил давомида фоизсиз шартларда бўлиб тўлаш имкони берилади, - дейилган хабарда.
Харидни амалга ошириш учун компания расмий дилерларига мурожаат қилиш керак. Компания автомобилларни уйдан чиқмасдан туриб расмийлаштириш имкониятини тақдим этади.
Тўлов амалга оширилгач дилерлар автомобилингизни уйингизга етказиб берилишини таъминлайди. Батафсил маълумот лар билан қуйида таниши мумкин.