Тожикистонда 15 кишида коронавирус аниқланди

Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланди. Ўн киши Хўжандда, яна беш киши Душанбеда касалланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланди.

Расмий хабарларга кўра, бугунги кунда ўн киши Хўжандда, яна беш киши Душанбеда касалланган.

ЖССТ юқори даражадаги мутахассислари Марказий Осиё давлатларига сафар қилади

“Умумий ҳисобда икки минг киши ҳозирда назорат остида”, - дея Sputnik Тожикистон манбаси маълум қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус билан боғлиқ 3,3 миллиондан зиёд ҳолат этилган. Коронавирусдан тузалганлар сони 1 миллионга яқинлашмоқда. 228 мингга яқин киши эса вирус қурбонига айланган.

Марказий Осиёда Қозоғистонда 3 138, Ўзбекистонда 2 017,  Қирғизистонда эса 729 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Расмий хабарларга кўра, Туркманистон ушбу касалликдан холи Марказий Осиёнинг ягона давлати бўлиб қолмоқда.