ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланди.
Расмий хабарларга кўра, бугунги кунда ўн киши Хўжандда, яна беш киши Душанбеда касалланган.
“Умумий ҳисобда икки минг киши ҳозирда назорат остида”, - дея Sputnik Тожикистон манбаси маълум қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус билан боғлиқ 3,3 миллиондан зиёд ҳолат этилган. Коронавирусдан тузалганлар сони 1 миллионга яқинлашмоқда. 228 мингга яқин киши эса вирус қурбонига айланган.
Марказий Осиёда Қозоғистонда 3 138, Ўзбекистонда 2 017, Қирғизистонда эса 729 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Расмий хабарларга кўра, Туркманистон ушбу касалликдан холи Марказий Осиёнинг ягона давлати бўлиб қолмоқда.