Ўзбекистон диний эркинликлар борасида хавотир уйғотаётган мамлакатлар рўйхатидан чиқарилди

АҚШ комиссияси Ўзбекистонни диний эркинликлар борасида "хавотир уйғотаётган" мамлакатлар рўйхатидан чиқарди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар комиссияси (USCIRF) 28 апрел куни ўзининг янги ҳисоботини эълон қилди.

АҚШнинг диний эркинлик бўйича элчиси Ўзбекистонга келди

Унда 2005 йилдан буён “Диний эркинликлар борасида хавотир уйғотаётган мамлакатлар" рўйхатидан бўлган Ўзбекистонни "Махсус кузатув остига олинган мамлакатлар” рўйхатига киритиш тавсия этилган. ТИВ хабарига асосан. 

Ушбу қарор  Ўзбекистонда ушбу соҳада катта ижобий ўзгаришлар содир бўлганини акс этади. Чунки одинги йилларда Комиссия Ўзбекистонни “қора рўйхатга” киритиш кераклигини тавсия этар эди. Ҳисоботнинг кириш қисмида ушб соҳада ижобий ўзгаришлар содир бўлаётган икки давлат алоҳида қайд этиб ўтилган.

“2019 йилда айрим давлатларда содир бўлган ижобий ўзгаришлардан руҳимиз кўтарилмоқда. Айниқса диний эркинликлар яратиш бўйича USCIRF билан яқин ҳамкорлик қилаётган икки давлатдан мамнунмиз”, - дейилган комиссия раиси Тони Перкинс кириш сўзида Ўзбекистон ва Судан ҳақида.

USCIRF раиси ўринбосари Надин Маэнза ҳам The Washington Post газетасига берган интервьюсида худди шундай фикр билдирган. Маэнза президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат бошига келганидан сўнг диний жамоаларга босим камайтирилганини, “Жаслик” қамоқхонаси ёпилганини ҳамда Ўзбекистон диний эркинликлар борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга киришганини айтиб ўтган.

Жаслиқ қамоқхонаси маҳбуслари учун алоҳида қамоқхона қурилмайди - ИИВ

Шу билан бирга, АҚШ комиссияси Ўзбекистонда “Диний эркинлик ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги” қонун ҳали кучга кирмаганини ҳамда диний сабаблар бўйича қамоққа олинганларни озодликка чиқаришни давом эттириш кераклигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонни “Махсус кузатув рўйхатида” қолдиришни тавсия этган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ комиссияси вакиллари Ўзбекистонга 2019 йилнинг май ва сентябр ойларида ташриф буюришган эди. 2020 йи давомида Давлат департаменти Ўзбекистонни ушбу рўйхатда қолдириш ёки ундан чиқариш борасида якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон диний эркинликлар борасида хавотир уйғотаётган мамлакатлар рўйхатидан чиқарилди