Шимолий Корея Ким Чен Инсиз: Энг ёпиқ мамлакатни нималар кутмоқда

КХДР раҳбари комага тушгани ёки ҳатто ўлган деган миш-мишлар шанба куни пайдо бўлди. Аммо Шимолий Корея етакчиси биринчи марта “ўлаётгани” йўқ, дея ёзади РИА Новости колумнисти.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 апр - Sputnik, Софья Мельничук. КХДР раҳбари комага тушгани ёки ҳатто ўлган деган миш-мишлар шанба (25 апрель) куни пайдо бўлди. Аммо Шимолий Корея етакчиси биринчи марта “ўлаётгани” йўқ. Энг асосийси эса бу маълумотларнинг ишончлилигида эмас. Ким Чен Иннинг тўсатдан вафот этган тақдирда нима бўлишини, унинг вориси ким бўлишини ва ҳарбийларнинг ўзини қандай тутишини олдиндан айтиш амри маҳол.

Ким қаерга йўқолиб қолди

Муваффақиятсиз юрак жарроҳлиги натижасида вафот этди. Йўқ, у тирик, аммо комада – бу ҳақда бир неча кундан бери бонг уришмоқда.

Ҳаммаси 11 апрелда Ким Чен Иннинг “йўқолиб қолгани” ҳақидаги хабарлардан бошланди. Эртаси куни шимоллик кўплаб қочқинлар ишлайдиган Жанубий Кореянинг Daily NK нашри юрак жарроҳлиги ҳақида гапирди. Гўёки ҳаддан ташқари чекиш, семириб кетиш ва ҳаддан ташқари кучланишлар туфайли жарроҳлик амалиёти талаб қилинган. Амалиёт яхши якунланди ва шифокорлар жамоаси деярли деярли тўлиқ таркибда 19 апрель куни Пхеньянга қайтиб келди, деб ёзди газета.

ОАВ: хитойлик шифокорлар Ким Чен Инни кўрикдан ўтказишга КХДРга йўл олди

Бироз вақт ўтгач, Япониянинг "Сюкан Гэндай" ҳафталик нашрида тафсилотлар пайдо бўлди. "Минтақани текшириш пайтида КХДР раиси тўсатдан юрагини ушлаб йиқилди. Унга ҳамроҳлик қилган шифокорлар гуруҳи дарҳол юрак массажини ўтказиб, энг яқин атрофдаги тез ёрдам ҳизматига етказишди", - дея нашрга хабар берди номаълум манба. Ушбу талқинга кўра, Хитойдан ёрдам сўралди, у ердан ускуналар билан 50 киши махсус борт орқали Пхеньянга етказилди. Шу орада Шимолий Кореялик шифокорлар мустақил равишда жарроҳликни бошладилар. Аммо жарроҳ асабийлашиб, қўллари титраганидан бир дақиқада ўрнатиладиган стент саккиз дақиқада ўрнатилди.

У ерга етиб келган хитойлик шифокорлар "вегетатив ҳолатга тушиб қолган" Ким Чен Инга ёрдам беришолмади. Кейинчалик версиялар фарқланди. Етакчи ёки ҳамон комада ёки у вафот этган. Ёки шунчаки тирик ва соғ-саломат.

Бир нарса аниқ: 15 апрель куни Ким Чен Ин Қуёш кунини нишонлашда иштирок этмади. Бу кун унинг бобоси, КХДР асосчиси Ким Ир Сеннинг туғилган куни ҳам эди.

Ҳақиқат қаерда

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Ким Чен Инга ёрдам учун шифокорлар юборилганини тасдиқламади.

КХДР давлат радиосининг хабар беришича, давлат раҳбари Самжиён "соцутопик шаҳрини" яратган ишчиларга миннатдорчилик билдирди. Бироқ, у буни қандай амалга оширгани аниқ кўрсатилмаган. Шимолий Кореянинг давлат ахборот агентлиги сайтида 26 апреьл куни Ким Чен Ин РФ Коммунистик партияси Марказий қўмитаси раиси Геннадий Зюгановдан табрик телеграммасини олганлиги тўғрисида хабар мавжуд.

Миллий бирлашиш ишлари вакили Чо Хе Силнинг сўзларига кўра, Жанубий Корея ҳукумати “ғайритабиий нарса сезилмаган”. РИА Новости билан суҳбатда Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари илмий марказининг етакчи илмий ходими Константин Асмолов расмий тузилмалар вакилларининг ҳеч бири Ким Чен Иннинг ўлими ёки жиддий касаллиги ҳақида ҳатто аноним равишда гапирмаганига эътибор қаратди.

Ким Чен Ин - сирли ва сертабассум одам

“У бир мунча вақт оммага чиқмаган, янги суратлар ҳам йўқ. Эҳтимол, у бироз бетоб бўлган бўлиши мумкин, аммо бу ўлим ёки кома дегани эмас”, - дейди Асмолов. Экспертнинг таъкидлашича, агар ҳақиқий фавқулодда ҳолат юзага келса Пхеньян кўчаларида техникалар пайдо бўларди ва шаҳар бўйлаб, шунингдек, дипломатик муҳитда ҳам миш-мишлар тарқалиши мумкин эди.

Асмолов, шунингдек, иқтибос қилинаётган нашрлар ахборот агентликлари эмаслигини таъкидлайди. У аноним манбаларга ишонишга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти. Агар ҳақиқатан ҳам жиддий ҳолат юз берган бўлса, Пхеньянда ишлайдиган хорижий мухбирлар буни билишган бўларди.

“Яна бир жиҳат бор: қандай қилиб қандайдир манба Кимнинг аҳволи ҳақидаги даҳшатли тафсилотлардан хабардор бўлиши мумкин? - деб ҳайрон бўлади Асмолов. - Бир қатор саволлар вужудга келади. Масалан, қандай қилиб қандайдир хитойлик шифокор у ерга етиб борганидан кейин Ким Чен Иннинг юраги ушлаб қолганини, уни касалхонага олиб боришганини қандай аниқлади? Янада ажабланарлиси, нега у япон ва хитой муносабатлари унча яхши эмаслиги била туриб, бу тўғрисида Хитой оммавий ахборот воситаларига эмас, балки қандайдир япон газетасига хабар берди".

Кейингиси ким

Қандай бўлмасин, шуни таъкидлаш керакки, Шимолий Кореяда ҳокимиятни топширишнинг расмий тасдиқланган тартиби мавжуд эмас.

Ким Чен Ин 1994 йилда Ким Чен Ир томонидан лавозимга тайинланганидан бери ворисликка тайёрланган. Аммо унинг ўрнига ким келиши номаълум. Баъзилар давлат раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжонгга ишора қилмоқдалар. Апрель ойида у Сиёсий бюрога номзод бўлди. Бошқалар эса вазиятни олдиндан айтиб бўлмайди деб таъкидламоқда.

"Энг ўта оғир шароитларда "қонунда ёзилганига қарамай, тўппончаси бор - ҳақ" тамойили амал қилади, - дейди Асмолов. - Пхеньяндаги турли "миноралар"нинг таъсири ҳақида биз жуда кам маълумотга эгамиз, агар улар мавжуд бўлса, албатта. Ва ҳозирча аниқ эмас, янги раҳбар келиши сиёсий йўналишнинг ҳам ўзгаришини англатадими ёки йўқми".

Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ институти Корейс марказининг етакчи илмий ходими Евгений Кимнинг фикрига кўра, КХДРда ҳеч қандай вазиятда ҳам беқарорлик бўлмайди. "Агар бирон нарса рўй берса, Сиёсий бюро йиғилиб қарорлар ва кўрсатмалар қабул қилинади. Улар мамлакат устидан назоратни йўқотади деб ўйлаш ўринсиз, - деди у. - КХДР тизим шундай қурилганки, етакчининг вақтинча йўқлиги барқарорликка таъсир қилмайди. 2008 йилда Ким Чен Ир қарийб тўрт ойга ғойиб бўлган, ҳаммаси назорат остида бўлди, ядро қуролини яратиш бўйича ишлар давом этди".

Ким Чен Ин синглиси КХДР раҳбари бўлишга тайёрланмоқда

Евгений Ким таъкидлашича, КХДРда раҳбар кадрлар билан муаммолар йўқ: "Секин-аста қобилиятли одамлар кўтарилишяпти, Сиёсий бюрода янги одамлар пайдо бўлмоқда, 60 ёшдан ёшлари, маълум соҳалардаги мутахассислар".

Суҳбатдошнинг таъкидлашича, Пхеньян, КХДРда фавқулодда вазият юзага келган тақдирда, Корея Республикаси ва АҚШнинг қўшма кучлар киритиш бўйича оператив режасини яхши билади. "КХДРни америкаликлардан ҳимоя қиладиган буфер ҳудуди деб ҳисоблайдиган Хитой, қулашга йўл қўймайди. Худди шу нарса Россияга ҳам тегишли, чунки биз Шимолий Корея билан чегарадошмиз", - деб эслатади Евгений Ким. "Бу ерда ҳаммаси яхши бўлади, ҳеч нарса қуламайди", - дея хулоса қилади у.

Олдинлари ҳам вафот этишган

"Ҳеч нарса қуламаслигига" ишончга Шимолий Корея раҳбарларининг сохта ўлимлари ҳақида улкан тарих ҳам далолат бўла олади. Ким Чен Ин ғойиб бўлиши биринчи бор эмас. 2014 йилда КХДР раҳбари 40 кунга ғойиб бўлди. Унда, миш-мишларга кўра, у ортиқча вазн туфайли ёки жароҳати туфайли оёғида жарроҳлиқни бошдан кечирди. У тез орада оммада ҳасса билан кўринди.

2012 йилда ижтимоий тармоқларда унга 11 февраль куни КХДРнинг Пекиндаги элчихонасида ҳужум уюштирилганини ёзишди. Йирик оммавий ахборот воситалари ушбу мавзу бўйича бироз изоҳ билан-да, фикрини билдиришди.

Сеул Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Соғлиғи билан боғлиқ миш-мишлар, шунингдек, Ким Чен Ир даврига ҳам хос бўлган. 2008 йилда ҳам оммавий ахборот воситалари уни йўқотиб қўйдилар. Унинг касаллиги ва ҳатто ўлими фаол муҳокама қилинди. Август ойида унда инсульт рўй берди ва қисман фалаж бўлди. Бу билан унинг КХДРнинг 60 йиллиги шарафига ўтказилган парадда, шунингдек, мамлакатнинг юқори мартабали сиёсатчисининг дафн маросимида қатнашмаганлигини тушунтирилди. Бир йил ўтгач, унинг ошқозон ости бези саратони билан касалланганлигини хабари берилди. Маълумот расман тасдиқланмаган.

Ким Чен Ир 2011 йил 17 декабрь куни юрак хуружидан вафот этди.

1986 йил ноябр ойида Жанубий Кореянинг "Чосон ильбо" газетаси Ким Ир Сеннинг ўлими ҳақида ёзди. Иккала Корея чегарасида мотам белгиси сифатида ҳатто КХДР давлат байроғи ҳам туширилди. Аммо бир неча кун ўтгач, у ҳеч нарса бўлмагандек Пхеньян аэропортида Мўғилистон президентини қарши олди.

Манба: РИА Новости.