ОАВ: хитойлик шифокорлар Ким Чен Инни кўрикдан ўтказишга КХДРга йўл олди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишКНДР отмечает 60-ю годовщину окончания Корейской войны
КНДР отмечает 60-ю годовщину окончания Корейской войны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой делегациясига ХХР Коммунистик фирқасининг халқаро алоқалар бўйича бўлими олий мартабали амалдори раҳбарлик қилмоқда. Эмиссарлар Пекиндан Пхеньянга қараб пайшанба, 23 апрель куни йўлга чиқишган.

ТОШКЕНТ, 25 апр - Sputnik. Хитой ҳукумати Пхеньянга таркибида тиббиёт ходимлари бўлган махсус делегацияни йўллади, улар саломатлигида муаммолар бўлиши мумкин бўлган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни кўрикдан ўтказадилар, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда.

Ким Ё Чжон, сестра лидера Северной Кореи Ким Чен Ын на церемонии возложения венков в мавзолее Хо Ши Мина в Ханое, Вьетнам - Sputnik Ўзбекистон
Ким Чен Ин синглиси КХДР раҳбари бўлишга тайёрланмоқда

Жанубий Кореянинг Daily NK нашри сал аввал Шимолий Кореядаги ўз манбасига таяниб, Ким Чен Ин ҳозирда юрак-қон томири тизими билан боғлиқ операциядан сўнг даволаниш курсидан ўтаётгани ҳақида хабар берган эди.

Рейтер маълумотларига кўра, Хитой делегациясига ХХР Коммунистик фирқасининг халқаро алоқалар бўйича бўлими олий мартабали амалдори раҳбарлик қилмоқда. Эмиссарлар Пекиндан Пхеньянга томон пайшанба, 23 апрель куни йўл олишган.

ОАВ: 8 ёшга тўлган Ким Чен Инга таъзим қилган генераллар ҳозир ҳам унинг ёнида >>>

Рёнхап агентлиги Жанубий Корея ҳукуматидаги манбаларга таянган ҳолда КХДР раҳбари саломатлигида жиддий муаммолар кузатилаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқлиги ҳақида ёзган эди. РИА Новости томонидан сўроққа тутилган экспертлар КИМ Чен Ин соғлиғи ҳақида тарқалган хабарларни ҳақиқат деб ҳисобламаслигини маълум қилишди, улар шунингдек интернетда Шимолий Корея етакчиси ўлими ҳақида тарқалган миш-мишлар ҳам катта эҳтимол билан ёлғон бўлиши мумкинлигини айтишган.

Янгиликлар лентаси
0