Афғонистон ва Қирғизистонда зилзила содир бўлди

Афғонистон ва Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зилзила Ўзбекистонда сезилмаганини маълум қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Афғонистон ва Қирғизистонда зилзила юз берди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Афғонистон ҳукумати инсонпарварлик ёрдам учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилишича: 28.04.2020 да Тошкент вақти билан 16:15 (28.04.2020 да 11:15 Гринвич бўйича) Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Координаталар 36,58 градус шимолий кенглик, 70,71 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик h=100 км. Тошкентгача масофа 537 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Шунингдек, бугун, Тошкент вақти билан 16:45 Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Координаталар 39,98 градус шимолий кенглик, 70,78 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик h =10 км. Тошкентгача масофа 194 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зилзила Ўзбекистонда сезилмаганини маълум қилган.