ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Афғонистон ва Қирғизистонда зилзила юз берди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилишича: 28.04.2020 да Тошкент вақти билан 16:15 (28.04.2020 да 11:15 Гринвич бўйича) Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Координаталар 36,58 градус шимолий кенглик, 70,71 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик h=100 км. Тошкентгача масофа 537 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Шунингдек, бугун, Тошкент вақти билан 16:45 Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Координаталар 39,98 градус шимолий кенглик, 70,78 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик h =10 км. Тошкентгача масофа 194 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зилзила Ўзбекистонда сезилмаганини маълум қилган.