Сеул Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Сеулда Миллий бирлашиш ишлари вазирлиги вакили Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги миш-мишларни тасдиқловчи ҳеч қандай аломатни кўрмаган. Бу ҳақда душанба куни Сеулда Миллий бирлашиш ишлари вазирлиги маълум қилди.

ОАВ: хитойлик шифокорлар Ким Чен Инни кўрикдан ўтказишга КХДРга йўл олди

“Миллий хавфсизлик кенгаши раёсати мажлисида эълон қилингандек, Шимолий Кореяда (КХДР Давлат кенгаши ) раиси Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги миш-мишлар боис уларни тасдиқловчи аломатлар йўқ. Ноодатий тенденциялар ҳам кузатилган йўқ”, - деган Миллий бирлашиш ишлари вазирлиги вакили Чо Хе Сил. Унинг сўзларини РИА Новости Рёнхап агентлиги хабарига асосланган ҳолда келтирган.

Аввалроқ хорижий ОАВларда Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Айримлари ҳатто Шимолий Корея етакчиси икки марта муҳим тадбирларда кўриниш бермаганлиги сабабли уни “ўлганини” тахмин қилишди.