Ўзбекистонда коронавирус: энг сўнгги маълумотлар

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 апрель ҳолати 10.00да 1836 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 апр - Sputnik. 2020 йил 25 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1836 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон пандемия оқибатларини юмшатиш учун 3 млрд доллар жалб қилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Соғайганлар сони жами: 621 та. 8 киши инфекция қурбонига айланган.

Шу кунларда коронавирус беморларини даволаш учун Тошкентнинг Зангиота туманида 10 минг ўринли вирусология маркази қурилиши илдам қадамлар билан олиб борилмоқда

Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш бўйича кўрсатма берди.

Автосервис, нотариус, қурилиш материаллари бозорлари — қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошламоқда.

Американинг Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 200 мингга яқинлашган. Университет хабар беришича 195 920 киши инфекциядан вафот этган, 781 382 соғайишга муваффақ бўлган. 

Беморланганлар сони 2 790 986 етган.

Эслатиб ўтамиз, БССТ 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қлиган эди.