Трамп қуёш нурини коронавируснинг “қотили” деб атади

АҚШ президенти коронавирус қуёш нурининг бир дақиқа давомида тўғридан-тўғри таъсирида ҳалок бўлади деган фикрни билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Коронавирус қуёш нурининг бир дақиқа давомида тўғридан-тўғри таъсирида ҳалок бўлади. Бундай фикрни АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга билдирди.

“Танамизга ультрабинафша ёки жуда кучли ёруғлик кучли таъсир қилган тақдирдагина. Агар ёруғликни тананинг ичига, тери ёки бошқа нарсалар орқали етказа олсангиз, у (коронавирус – таҳр.) бир дақиқада йўқ бўлади”, - дея Трамп сўзларидан келтиради РИА Новости.

Green Card энди берилмайди: Трамп АҚШга иммиграцияни тўхтатди

Шу билан бирга Трамп бундай маълумотни қаердан олганлигига аниқлик киритмади.

Аввалроқ, Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко қуёш “коронавирус тарқалишини олдини олади” деб таъкидлаган, аммо фақат иссиқ ҳавода.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 2,7 миллиондан ортиқ инфекцияланиш ҳолати қайд этилган, 175 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 1778 кишини ташкил этади. Даволанганлар 582 киши. 7 киши вафот этди.

Россия, Ўзбекистон ва дунёда COVID-19 билан боғлиқ сўнгги маълумотлар стопкоронавирус.рф ва coronavirus.uz порталларида келтирилган.