Тошкент яқинида иккита 10 минг ўринли вирусология шифохонаси қурилади

Яқин кунларда ушбу шифо масканларидаги икки мингта ўрин ишга туширилиши кутилмоқда. Вирусология комплексининг умумий майдони - 130 га ни ташкил қилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Тошкент шаҳри Зангиота туманида иккита 10 минг ўринли вирусология шифохонаси қурилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Қулупнай ва даромад орзуси: карантин зонада ҳаёт қандай кечмоқда

Яқин кунларда ушбу шифо масканларидаги икки мингта ўрин ишга туширилиши кутилмоқда. Шу йилнинг 23 март куни қурилиши бошланган Зангиота карантин ҳудудидаги махсус вирусология комплексининг умумий майдони - 130 га ни ташкил қилади.

Унинг 5 минг ўринли бинолари "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бунёдкорлари томонидан барпо этилмоқда.

Карантин ҳудудини яратишда барча санитар-гигиеник нормалар ҳисобга олинган. Қурилиш ишлари 3 сменада ташкил қилинган бўлиб, 2 минг нафарга яқин қурувчилар фаолият олиб боришмоқда.

Уларга ишлаш ва дам олиш учун барча шароит яратилган.

Тошкент яқинида иккита 10 минг ўринли вирусология шифохонаси қурилади

Ишчиларнинг бир қисми хоналар таъмири билан шуғулланаётган бўлса, яна бир гуруҳи томни ёпишга киришган.

Мингдан зиёд махсус техникалар ҳудудга қурилиш ашёлари, зарур маҳсулотларни узлуксиз ташимоқда.

Маскан қисқа фурсатда фойдаланишга топширилади, санаси ҳозирча номаълум.