"Путин ва Муҳаммад бир-бирига бақиргани" ҳақида ривоят

Коронавирус қўзғатган дунё тартибининг инқирози қанчалик чуқурлашса, янги дунё тартибини ўрнатиш учун авж олаётган жанглар билан олиб бориладиган ахборот урушининг зарбалари шунчалик кучли бўлади.
Sputnik

Коронавирус қўзғатган дунё тартибининг инқирози қанчалик чуқурлашса, янги дунё тартибини ўрнатиш учун авж олаётган жанглар билан олиб бориладиган ахборот урушининг зарбалари шунчалик кучли бўлади. Ахборот урушининг энг муҳим жиҳатларидан бири душманлар сафига фитна киритиш ва Атлантика элитасига қарши чиққан Россия - ҳужумларнинг асосий нишонларидан биридир. Бундан ташқари, асосий нишон ички сиёсий барқарорлик бўлиб қолмайди - бу ерда ҳам қийинчиликларни рўкач қилиш ўйинлари, жамиятнинг айрим қисмларини ҳокимиятга қарши йўналтириш каби ҳаракатлар бўлиши турган гап, аммо ташкилотчиларнинг ўзини ҳам бу ҳаракатлар муваффақиятига умидлари кам. Энди асосий урғу Россия ва унинг ҳамкорлари ўртасида жаҳон миқёсидаги фитна ва низоларни келтириб чиқаришга уринишларга қаратилади, яъни турли йўллар билан жанжалга эришилмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда Владимир Путин ва дунё раҳбарлари ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштиришдир. Чунки айнан Россия янги дунё тартибини шакллантириш режаларининг чизувчиси ролини ўйнайди ва унинг халқаро мавқеини пасайтирган ҳолда муқаррар "қадриятларни қайта баҳолаш" ни кечиктиришга уриниб кўриш мумкин.

Руслар нефт урушида ғалаба қозонмоқда, шекилли

Дезинформация ва фитна, миш-мишлар ва сафсата маълумотларни тарқатиш – ҳаммасидан фойланиляпти. Путин ва Си Цзиньпин орасини бузиб бўлмаяпти – аммо, масалан Москванинг Европа мамлакатлари билан муносабатларини тикланишига қарши туриш мумкин, маълум сиёсатчиларга фитна уюштириб обрўсизлантириш мумкин (масалан, ўтган йили Австрияда бўлгани каби) ва Африка президентлари ва араб шайхларини Путин билан қўрқитиш мумкин.

Табиийки, бундай ишлар доимо олиб борилади (аммо, йилдан-йилга соҳталашиб бормоқда), лекин давлатлар ва дунё етакчиларининг яккаланиш даврида бу алоҳида аҳамият топяпти. Кўп нарса дунё келажаги борасида савдолашиш пайтида буюк давлатлар клубидаги кучларнинг қандай тақсимланишига боғлиқ - ва бу "савдолашиш" ҳамма изоляциядан чиққанидан сўнг ҳамма онлайн-режимдан ташқарида юзма-юз кўришганда ҳал қилувчи босқичга ўтади. Шунинг учун, "шов-шувлар" частотаси ортиб боради - биз шу чоршанба куни кўрганимиз каби.

“Сувтекин”: нефт нархи ноль даражадан пастга тушди

Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Владимир Путинга ультиматум қўйди, телефон орқали суҳбат чоғида улар бир-бирларига бақиришди ва суҳбат жанжал билан якунланди. Ушбу шов-шувли маълумотни Лондоннинг Middle East Eye нашри - ўзининг номи айтилмаган Саудиядаги манбаларига таяниб эълон қилди. Гап бир ярим ой олдин - 6 март куни бўлиб ўтган ОПЕК+ йиғилиши арафасида бўлиб ўтган суҳбат ҳақида кетмоқда. Ўшанда Россия ва Саудия Арабистони нефт қазиб олишни қисқартириш тўғрисида келиша олмадилар, шундан сўнг саудияликлар ишлаб чиқаришни кескин ошириб, нарҳларни туширишни бошладилар, бу эса нархларнинг пасайишига олиб келди (коронавирус туфайли глобал инқироз шароитида). Бир ой ўтгач, Россия ва Саудия Арабистони ҳатто АҚШни жалб қилган холда келишиб олишди - ва ишлаб чиқариш қисқарди, аммо нархлар ҳозирда тушишда давом этмоқда. Бироқ, гап ҳозир бу ҳақда эмас.

Middle East Eye манбаларининг таъкидлашича, телефон орқали суҳбат пайтида Путин ва шаҳзода Муҳаммад жуда қаттиқ жанжаллашган:

Россия нефт урушидан қандай манфаат кўриши мумкин?

"Учрашувдан олдин Путин ва Муҳаммад бин Салмон ўртасида суҳбат бўлиб ўтди. МБС ўзини жуда тажовузкор тутди ва ультиматум қўйди. У агар келишув амалга ошмаса, саудияликлар нархлар урушини бошлаши билан қўрқитди. Мулоқот шахсий ҳақоратларга ўтди. Улар бир-бирларига бақиришди. Путин ультиматумни рад этди ва қўнғироқ ёмон якунланди".

Гўёки валиаҳд шаҳзода бекорга ўзини шундай тутмади - Трампнинг изни билан. Нима эмиш, Владимир Путин билан суҳбатдан олдин Муҳаммад Америка президентининг куёви ва маслаҳатчиси Джаред Кушнер билан боғланган:

"Путин билан суҳбат Трампнинг Кушнер орқали билвосита марҳамати билан бўлиб ўтди. Кушнер МБСдан буни қилишни сўрамади, лекин у бўлажак қўнғироқ ҳақида билган ва унга тўсқинлик қилмади. Бин Салмон ўзига хулоса чиқриб олди".

Хулоса шуки, америкаликлар Салмоннинг Путин билан жанжаллашиш режалари ҳақида билишган, аммо уни тўхтатишмаган. Қандайдир бемаъниликми? Ҳа, айниқса Россия билан келишув амалга ошмаганидан сўнг, саудияликлар нархни қулатиб қўшимча арзон нефтни бозорга ташлашни бошлаганларини ҳисобга олса, бу эса Американинг сланец нефтини ишлаб чиқариш учун мутлақо зарадир. Лондон нашри ёки унинг манбалари нима учун ва кимни алдашга уринмоқда?

Буюк нефт сулҳи: бундан кейин нима бўлади

Путин ва шаҳзода Муҳаммад бир-бирларига бақириб, ҳақорат қилишларини уларнинг муносабатлари билан умуман таниш бўлмаган одамгина тасаввур қилиши мумкин. Гап шунчаки, шаҳзода президентдан икки баравар ёшлигида эмас, балки Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиққан айнан Путин ва Муҳаммад бўлади. 2015 йилда қиролликда ҳукмдор ўзгарганидан бери, Муҳаммад янги қирол ва унинг отаси Салмоннинг ўнг қўли бўлганидан бери, ёш шаҳзода Путин билан кўп учрашувлар ўтказган (бизнинг икки томонлама муносабатларимиз тарихида илгари бундай бўлмаган). Баъзида у Россияга йилига икки марталаб ташриф буюрди - ўтган йилнинг октябрида эса узоқ вақт тайёрланган Путиннинг  Ар-Риёдга ташрифи амалга ошди.

Мартдаги суҳбат назарий жиҳатдан қизишлар билан ўтиши мумкин эди, аммо шахсий ҳақоратлар ва қичқириқлар даражасида эмас. Мавзунинг аҳамияти иккала суҳбатдошга ҳам аён бўлган: саудияликлар нархларни ушлаб қолиш учун ишлаб чиқаришни янада қисқартиришни таклиф қилган, Россия эса бу ёрдам бермайди ва фақат дунё бозорида ўз улушини доимий равишда ошириб борадиган америкаликларга қўл келади деб ҳисоблаган. Яъни, мақбул нарх бўйича мувозанатни топиш ва Россия ва Саудия Арабистони олдида турган стратегик муаммони ҳал қилиш борасида баҳс кетган: бозорда ўз улушини сақлаб қолиш ва Американинг кенгайишини чеклаш. Америкаликларнинг ёш шаҳзодани айёрона иғво қилиш режасидан кўра, анти-америка фитнасини (баъзилар март ойида саудияликлар ва руслар ўртасидаги зиддиятларни саҳнабоп, соҳта деб атадилар ҳам) кўриш осонроқ.

Трамп Путинга нефт қазиб олишни камайтирганлиги учун миннатдорчилик билдирди

Аммо бу ерда чиндан ҳам айёр режа мавжуд - фақат у бошқа нарсада. Путин ва Муҳаммад ўртасидаги хеч қандай зиддиятлар йўқлиги аниқ, фақат тушунмовчиликлар бўлган, аммо ОПЕК+ битимининг бузилишлиги натижасида эмас, балки жаҳон иқтисодиётининг коронавирусга қарши курашиш чоралари туфайли тўхтаб қолиши натижасида нефт бозори қулаши шароитида Москва  ва Ар-Риёд ниҳоят келишув бўйича тўҳтамга келди. Шу билан бирга, АҚШ иштирокида - Путин, Трамп ва қирол Салман учлиги форматида иккита суҳбат бўлиб ўтди. Ва Путин ва шаҳзода Муҳаммад ўртасида камида битта суҳбат ўтди (уларнинг барча мулоқотлари ҳақида расмий маълумот йўқ), бундан кўриниб турибдики - ҳеч ким алоқани узмаган. Бироқ Middle East Eye нашри айнан Путин ва Муҳаммад ўртасида ўрнатилган ишончга зарба бериш учун ишлаб чиқилган: энди улар ким ва нима учун жанжал ва қичқириқларни ўйлаб топди ва ким ва кимга шундай йўл билан сигнал берганликларини ўйлаб ўтиришсин. Саудияликлар ҳамма нарсани америкаликларга оғдаришмоқда - улар бизни тўхтатишмади (гўё Кушнер ёки Трамп Муҳаммадга таъсир қилиши мумкиндек). Ёки, аксинча, америкаликлар олдида ўзларини оқлашмоқда - Путин ҳамма нарсада айбдор, у келишувдан воз кечди, ҳатто меросхўрнинг ғазабини чиқарди. Бундай "фитналар" англосаксон махсус хизматларига ҳос – ва айнан Middle East Eye даги мақола уларнинг амалиётининг натижаси.

Шунингдек, бу мақоланинг бошқа прагматик мақсади бор -  Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги конкрет шартномани бузиш. Бу мақоланинг ўзида очиқчасига айтилган - "бу жанжал, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни бир неча ой давом этган яхшилаш ҳаракатларини хавф остига қўйди, ша қаторда Москва ва Ар-Риёд йирик қурол битимини жиддий муҳокама қилишаётган бўлган ".

"Саудия Арабистонининг Путин билан баҳси Москва ва Ар-Риёд ўртасидаги бир неча ойлик парда орти дипломатиясини йўққа чиқарди. Муносабатлардаги бундай динамика ўтган йилнинг сентябр ойида Эрон дронларининг Saudi Aramco заводларига ҳужумларига жавоб бермаслигидан Путин фойдаланганидан сўнг вужудга келди. Шу билан бирга, Туркия ва Эрон етакчилари билан учрашувдан кейин Путин саудияликларга Россия ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олишни таклиф қилди, январ ойи ўрталарида эса, Middle East Eye манбалари маълумотрларига кўра, Саудия Арабистони Россиянинг "Панцирь-С1М"ларини сотиб олиш тўғрисида қатъий қарор қабул қилди.

Нефт нархи ОПЕК+ йиғилишидан олдин кўтарилди

"Улар ҳеч қандай шартномаларга имзо чекмадилар. Улар тизимларни ("Панцирь-С1М" – таҳр.) сотиб олишга қарор қилишди, аммо алоҳида шарт билан. Саудияликлар Россия тизимининг баъзи қисмларини ўз мамлакатларида ишлаб чиқарилишини хоҳладилар. Улар жуда жиддий ёндошган эди. Бу Aramco ҳужумидан уч ой ўтгач содир бўлди", - деб ҳабар берди манба.

Бу (умуман аввал эълон қилинмаган) шартнома бузилганини англатадими? Ҳеч ҳам - лекин у икки раҳбар ўртасидаги хаёлий жанжал билан биргаликда тортилмоқда, шунинг учун буни муқаррар оқибат сифатида қабул қилиниши керак.

Америкаликлар учун "Панцирь" битимини бузиши жуда муҳим, чунки улар рақобатдан қўрқишади. Ваҳоланки, Саудия Арабистонинг АҚШ билан потенциал ҳарбий буюртмалар тўплами Россияникидан анчагина катта. Бу ерда муҳимроғи принцип - Американинг иттифоқчиси руслардан қурол сотиб олармиш!

Ҳудди шу ҳолат С-400 сотиб олган Туркия билан ҳам содир бўлган - ва ҳеч қандай таҳдид ёки ишонтиришлар Эрдўғонни тўхтата олмади. Энди саудияликлар билан ҳам худди шундай бўлиши мумкин: аввалига улар "Панцирь"ни сотиб олишади, кейин эса С-400 келишувига ҳам етиб борилади, уларни етказиб бериш тўғрисида Ар-Риёд ва Москва анча олдин, шу жумладан, Путин ва Муҳаммаднинг шахсий муносабатлари туфайли келишувга эришганлар. Бу каби қуролларни сотиб олиш эса нафақат пул. Бу пулдан ҳам муҳимроқ: геосиёсий суверенитетнинг намойиши.

Анқарани Вашингтондан олиб кетган Москва эмас – Эрдўғоннинг ўзи миллий суверенитетни мустаҳкамлаш йўлини танлади. Ар-Риёдни Вашингтондан тортиб олаётган ҳам Москва эмас - бу шаҳзода Муҳаммад ўзи мамлакатини янада мустақил қилишни хоҳламоқда. Шунинг учун Владимир Путин ва Россия унга ва янги дунё тартибини қуришга тайёр бўлган бошқа дунё раҳбарларига жуда зарурдир.