Москвада уч бемор COVID-19дан донор қони қуйилгандан сўнг тузалиб кетди

Москвада уч нафар бемор янги коронавирус инфекциясига антитела бўлган қон қуйилгандан сўнг 10-14 кун ўтиб тузалиб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Москвада қон плазмаси қуйилгандан сўнг уч нафар коронавирус билан касалланган бемор тузалиб кетди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракова маълум қилди.

“Москвада уч нафар беморга янги коронавирус инфекциясига антитела бўлган қон қуйилгандан сўнг жавоб берилди”, - дея Ракова сўзларидан келтилган РИА Новости.

Тошкент Лондон билан COVID-19ни тузалганлар қони билан даволашдаги тадқиқоти билан бўлишди

Унинг таъкидлашича, донор плазаси қуйилган икки фуқаро касалхонадан 10 кундан кейин даволаниб чиққан. Учинчи фуқарога эса 14 кундан сўнг жавоб берилган.

“Уларнинг ҳаммаси ҳозир яхши аҳволда. Умид қиламизми, бундай соғайиб кетганлар сони ошади, даволашнинг бу усули бизга коронавирус пандемиясини енгишга ёрдам беради”, - дея қайд этди Ракова.

Россияда коронавирусни даволашда қўлланиладиган донорларнинг қонидаги антитела плазмаси учун тўлов белгиланган. Ҳар 150 миллилитр плазмаси 1250 рубль, 600 миллилитр учун эса 5 минг рубль тўланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тез кунларда мутлақо янгича усул — коронавирусдан соғайган инсонларнинг қон зардобини хасталиги оғир кечаётган беморларга қуйиш амалиёти жорий этилишини маълум қилган эди.

Коронавирус инфекциясидан тузалган инсонлардан зардоб олишдан олдин, бир нечта инфекцияларга текширилади, тиббий кўрикдан ўтказилади.