Хитойда эпидемиянинг иқтисодий оқибатлари баҳоланди

Коронавирус эпидемияси Хитойнинг иқтисодий ривожланишига мисли кўрилмаган зарба бўлди, бироқ ҳукумат қийнчиликларни енгиб ўтишига ишонади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Коронавирус  эпидемияси Хитойнинг иқтисодий ривожланишига мисли кўрилмаган зарба бўлди, аммо ҳукумат қийинчиликларни енгиб ўтишига ишонмоқда, деди Хитойнинг Ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг умумий иқтисодий департаменти директори Янь Пэнчэн. РИА Новости хабарига асосан.

Қозоғистон Хитойга протест нотасини юборди

Хитойнинг 2020 йил биринчи чорак якунида ЯИМ 6,8 %га тушди, 1992 йилдан мамлакат иқтисодиёти биринчи марта паст кўрсаткични кўрсатди.

“Бу йилнинг биринчи чораги жуда ғайриоддий эди, янги коронавируснинг эпидемияси - Иккинчи Жаҳон Урушидан кейинги энг кескин инқироз бўлиб, Хитойнинг иқтисодий ривожланишига мисли кўрилмаган зарба бўлди, барча асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар сезиларли даражада пасайди”, - деди Пэнчэн.

Мутахассис биринчи чоракдаги иқтисодий вазиятни таҳлил қилганда, тўсатдан эпидемиянинг пайдо бўлиши нормал иқтисодий фаолиятни кескин бузганлиги, кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ва халқаро савдо-иқтисодий алоқалар деярли тўхтаганлигини таъкидлади.

Эпидемия Хитой иқтисодиёти учун мисли кўрилмаган синов бўлиб, унга қарши курашиш жараёнида ҳукумат одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун маълум ҳақ тўлаши керак эди. Амалдорнинг сўзларига кўра, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи бебаҳо, шунинг учун қисқа муддатли иқтисодий қийинчиликлар - бу оқланган тўловдир.

Хитой ўзининг улкан ички бозорига таяниб, юзага келган вақтинчалик қийинчиликларни енгиб ўтишига ишонч билдирди.