Путин: Россиядаги коронавирус вазияти тўлиқ назорат остида

Владимир Путин Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият тўлиқ назорат остида эканини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Россияда янги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият тўлиқ назорат остида. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин россияликларга йўллаган Пасха байрами табригида маълум қилди. Табрик Кремль сайтида эълон қилинган.

Россияда коронавирусга қарши дориларнинг клиник синовлари бошланди

Путиннинг сўзлари кўра, ҳукуматнинг барча органлари ҳамжиҳатлик билан ҳамда масъулиятни ҳис этган ҳолда ишламоқда.

“Вазият тўлиқ назорат остида. Барча жамоатимиз умумий таҳдид олдида бирлашмоқда”, - деди у.

Путин Россия юборилган синовдан муносиб равишда ўтишини таъкидлади. Бунинг учун унинг ресурс ва захиралари бор.

Россия тезкор штабининг сўнгги маълумотларига кўра, Россияда коронавирус инфекцияси аниқланганларнинг умумий сони 36,7 минг кишини ташкил этади. Улардан 3 минг нафари тузалиб кетди, 313 киши эса вафот этди.