Хусусий лабораторияларга COVID-19 тестини ўтказишга рухсат берилди

2020 йил 1 сентябргача коронавирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг карантин билан боғлиқ бир қатор янги тартибларни ўз ичига олган қарори эълон қилинди.

Ўзбекистонда нега коронавирусга оммавий тест ўтказилмаяпти – мутахассис жавоби

Қарор билан нодавлат тиббиёт ташкилотларига 2020 йил 1 сентябрга қадар коронавирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилади.

Улар қўйилган барча талабларга риоя қилишлари лозим. Тест ўтказиш учун ҳудуддий санитария эпидемиологик осойишталиги марказлари раҳбарлари томонидан имзоланадиган шартнома керак бўлади.