ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг карантин билан боғлиқ бир қатор янги тартибларни ўз ичига олган қарори эълон қилинди.
Қарор билан нодавлат тиббиёт ташкилотларига 2020 йил 1 сентябрга қадар коронавирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилади.
Улар қўйилган барча талабларга риоя қилишлари лозим. Тест ўтказиш учун ҳудуддий санитария эпидемиологик осойишталиги марказлари раҳбарлари томонидан имзоланадиган шартнома керак бўлади.