ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг карантин билан боғлиқ бир қатор янги тартибларни ўз ичига олган қарори эълон қилинди.
Қарор билан етказиб бериш хизматини кўрсатувчи ҳайдовчиларга қатор янги талаблар қўйилган.
“Етказиб бериш хизматини кўрсатувчи лицензиясига эга бўлган, йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари “махсус комбенизон” (шахсий ҳимоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозим”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ва бериш 2020 йил 10 майгача қадар вақтинча тўхтатилади.