Етказиб бериш хизматини кўрсатувчи ҳайдовчиларга янги талаб қўйилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВодитель службы доставки показывает документы
Водитель службы доставки показывает документы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда етказиб бериш хизматини кўрсатувчи ҳайдовчилар махсус комбенизон, тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозим.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг карантин билан боғлиқ бир қатор янги тартибларни ўз ичига олган қарори эълон қилинди.

Проверка документов на посту улицы Сагбан - Sputnik Ўзбекистон
Муддати тугаган ҳужжатлар 1 июлгача узайтирилади

Қарор билан етказиб бериш хизматини кўрсатувчи ҳайдовчиларга қатор янги талаблар қўйилган.

“Етказиб бериш хизматини кўрсатувчи лицензиясига эга бўлган, йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари “махсус комбенизон” (шахсий ҳимоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозим”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ва бериш 2020 йил 10 майгача қадар вақтинча тўхтатилади.

Янгиликлар лентаси
0