Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди

Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. Самарқанд давлат университети зиммасига институтни оталиққа олиш вазифаси юкланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Термиз давлат университети Денов филиали негизида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Тошкентда Санкт-Петербург давлат университетининг МДҲдаги биринчи филиали ташкил этилади

Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига киради.

Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Қарорга кўра, институт профессор ўқитувчилари ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,5 баравар миқдорда ҳисобланади.

Қарор билан институт Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.