Бирдамлик рамзи: Ўзбекистон Россияга 5 миллион дона тиббий ниқоб юборди

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда вирусдан касалланганлар сони 37 минг нафарга етган, 313 киши ушбу инфекция қурбонига айланган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Москвага Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами етказилди, юк ортилган самолёт Шереметьево аэропортига келиб қўнди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Дўст кулфатда билинади: Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам юборади

"Шереметьево аэропортига келиб тушган юкларда тиббий ниқоблар бор", - деб таъкидлади ҳукумат раҳбари ўринбосари Алексей Оверчук котибиятида.

Россияга янги турдаги COVID-19 коронавирусига қарши кураш мақсадида жами беш миллион дона тиббий ниқоб, шунингдек тиббий докалар топширилади. Шереметьево аэропортида инсонпарварлик ёрдами ортилган самолётни Ўзбекистон элчихонаси ва РФ Иқтисодий ривожланиш вазирлиги вакиллари кутиб олишган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда вирусдан касалланганлар сони 37 минг нафарга етган, 313 киши ушбу инфекция қурбонига айланган.