Дўст кулфатда билинади: Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам юборади

© Sputnik / Дильшода РахматоваУзбекистан направил гуманитарную помощь Китаю
Узбекистан направил гуманитарную помощь Китаю - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ХХРга тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юбормоқда.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон чоршанба куни Хитойга коронавирус тарқалишига қарши курашишда уни қўллаб-қувватлаш мақсадида инсонпарварлик ёрдами юборади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилмоқда. Кеча тегишли фармойишга Шавкат Мирзиёев имзо чекканди.

“Бугун биз дўст Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик юки юбормоқдамиз. Бу асосан бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезон,юз учун фильтрловчи ниқоб, махсус тиббий форма, тиббий ниқоблар ва бошқалар, - деди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев. – Бу ХХРга ҳозирда керак бўлган нарсалар. Айнан шундай ҳолатларда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик синалади”.

"Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик юкининг олиб кетилаётгани бу нафақат стратегик ҳамкорлик деса бўлади, балки оддий тилда дўстлик ришталари деб айтсак бўлади. Айнан шу дўстлик ришталарини боғлаш мақсадида ушбу республикага мана шу инсонпарварлик юкини олиб боряпиз", - дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Пробирки с биоматериалом в лабораторном комплексе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 800дан ортиқ намуна текширилиб коронавирус топилмади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Хитой мамлакатнинг йирик савдо ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади.

“Бугунги кунда  Хитой Халқ Республикасига ҳар тарафлама амалий ёрдам беришга тайёрмиз”, - деди Ахатов

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь Ўзбекистон ҳукуматидан инсонпарварлиги ёрдами кўрсатилиши тўлиқ иккки томонлама муносабатларнинг даражасини ифодалашини қайд этди.  

“Ҳозир биз ҳурматли президент Шавкат Миромонович Мирзиёев, ўзбек халқи ва Ўзбекистон ҳукуматидан кучли ва беғараз қўллаб-қувватлашни ҳис этмоқдамиз. Биз буни жуда юқори баҳолаймиз. Ўзбекистон ва Хитой дўстона мамлакатлар” – деди элчи.

Шунингдек, ушбу ёрдам Хитой халқига бирдамлик ҳиссини бағишлашишини қўшимча қилди.

Sputnik маълумотларига кўра, кейинроқ Хитойга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партияси юборилади.

Янгиликлар лентаси
0