АҚШ Давлат департаментининг конгрессга тақдим этган йиллик баёнотида Россия ядровий қурол билан боғлиқ тажрибаларни ўтказган бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган.
"Қўшма Штатлар Россия ядровий қурол билан боғлиқ синовларни ўтказган, деб ҳисоблайди, бу ядровий энергиянинг чиқарилишига сабаб бўлган", - дейилади ҳисобот матнида.
Шу билан бирга, Давлат департаменти Россия 2019 йилда бундай тажрибаларни ўтказганлиги тўғрисида ахборотга эга эмаслигини таъкидлаган.
"Эҳтимол, Россия синовларни шу тарзда ўтказмоқдаки, ядровий энергия портлаш контейнеридан чиқаётгандир, бу Россиянинг шартномага мувофиқ билдиришнома юбориш мажбуриятини олган ва бу ташвиш келтириб чиқармоқда", - дея аниқлик киритган ташқи ишлар идораси.
Шунингдек, улар СССР ва АҚШ ўртасида тузилган 1974 йилдаги еростида ядровий қурол синовларини ўтказишни чеклаш бўйича битимга мувофиқ Москва Вашингтонни ядровий тажрибалар ҳақида олдиндан хабардор қилиш мажбуриятига тўлиқ амал қилмаётганидан ҳавотирда эканлигини билдирган.
Давлат департаментига кўра, Вашингтон шартномадаги протокол бўйича синовларни текшира олиши учун Москва бундай синовлар ҳақида хабардор этиши керак. Шу билан бирга, АҚШ Россияни битимни бузганликда айбламаган.
Sputnik радиоси эфирида ҳарбий эксперт, стратегик конъюктура маркази директори Иван Коновалов бу баёнотга шарҳ берар экан, АҚШ деярли барча соҳаларда ҳамкорликни узиб ташлаганини қайд этди.
"Биз ҳеч бўлмаганда ядровий майдондаги ҳамкорликни тегмасликни таклиф этган эдик, лекин (АҚШ президенти) Дональд Трамп АҚШ ядровий салоҳиятини ревизия қилиш ҳақида эълон қилди. Бу нимадан далолат беради? Америкаликлар яна ядровий тўқмоққа ёпишмоқдалар. Бу ҳолатда ҳаммаси аён – уларга навбатдаги битим оғирлик қилмоқда, улар ундан қутулишни истайди ва бу ерда ўша ДРСМДда фойдаланган схемани ишлатишмоқда. Улар ракетага қарши мудофаа тизимини чеклаш ҳақидаги шартномадан чиққиш қарорини қабул қилганларида, яъни шунчаки, ҳеч кимга ҳеч нарсани тушунтирмасликни маъқул кўрганларида биринчи марта хатоликка йўл қўйган эдилар. Ўшанда улар Россия заиф ва ҳар нега рози бўлади, деб ҳисоблаганди. Кейин эса уларнинг бу ҳунарлари ўтмай қолди ва шунда улар схемаларни ўйлаб топишга мажбур бўлдилар", - деди Иван Коновалов.
СССР ва АҚШ ўртасида 1974 йил июль ойида имзоланган ядро қуролининг ер ости синовларини чеклаш тўғрисидаги шартнома ер ости ядро синовларининг кучини чеклайди, шунингдек, келишувга риоя этилишини ўзаро назорат қилиш тизимини таъминлайди.
Ушбу шартнома доирасида Россия ва АҚШ ўртасидаги ахборот алмашинуви билдиришнома юбориш йўли орқали амалга оширилади.