ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида жанжаллашиш оқибатида ўлдириш билан таҳдид қилган ўғлига болта билан тажовуз қилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот-хизмати.
Ҳодиса 15 апрел куни юз берган.
Нукусда яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган 33 яшар А.К. маст ҳолда отаси билан ўзаро жанжаллашган.
Ўғил отани ҳақорат қилиб, ўлдириш билан таҳдид қилган.
Шундан сўнг ўғлининг ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, ота хўжалик болтаси билан унинг чап томон бош ва юз қисмига уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан эркакка нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У ушланган.